Ўзбекистон | 08:38
1511
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда янги пулли магистрал йўл қурилиши мумкин

Тошкент шаҳрида йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан, янги пулли автомобиль йўлларини қуриш масаласи муҳокама қилинди.

Фото: LiveJournal

Хитой Халқ Республикасига амалга оширилган расмий ташриф доирасида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов бошчилигидаги делегация China Railway Construction Corporation компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида томонлар пойтахт транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқди. Хусусан, узунлиги қарийб 100 километр бўлган ҳалқа пулли йўлини қуриш, шунингдек, келгусида барпо этилиши режалаштирилаётган янги халқаро аэропорт томон шаҳар маркази орқали ўтувчи янги пулли магистрал қурилиши муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, учрашувда Тошкент шаҳрини комплекс реновация қилиш, шаҳар инфратузилмасини модернизациялаш, чиқиндиларни қайта ишлаш полигони қуриш ҳамда ижтимоий объектлар барпо этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид