Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда янги пулли магистрал йўл қурилиши мумкин
Тошкент шаҳрида йирик транспорт инфратузилмаси лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан, янги пулли автомобиль йўлларини қуриш масаласи муҳокама қилинди.
Хитой Халқ Республикасига амалга оширилган расмий ташриф доирасида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов бошчилигидаги делегация China Railway Construction Corporation компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида томонлар пойтахт транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқди. Хусусан, узунлиги қарийб 100 километр бўлган ҳалқа пулли йўлини қуриш, шунингдек, келгусида барпо этилиши режалаштирилаётган янги халқаро аэропорт томон шаҳар маркази орқали ўтувчи янги пулли магистрал қурилиши муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, учрашувда Тошкент шаҳрини комплекс реновация қилиш, шаҳар инфратузилмасини модернизациялаш, чиқиндиларни қайта ишлаш полигони қуриш ҳамда ижтимоий объектлар барпо этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
18:22 / 15.07.2026
Тошкентда бекатлар яна алмашмоқда: одамлар розими?
11:57 / 14.07.2026
Пойтахт ҳокимлиги 2034 йилгача берилган реклама паспортларини бекор қилмоқчи: тадбиркор ва давлат органлари ўртасида ҳуқуқий баҳс юзага келди
10:00 / 08.07.2026
Энг кўп талаба Тошкент шаҳрида таҳсил олмоқда
18:48 / 06.07.2026