Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонага келди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Остона шаҳрига етиб борди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Остона аэропортида Ўзбекистон етакчисини Қозоғистон бош вазири Ўлжас Бектенов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев ташриф дастурига мувофиқ — давлат раҳбари мақомида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Ушбу Кенгаш — Евросиё иқтисодий иттифоқининг юқори органи бўлиб, унга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия аъзо давлатлар ҳисобланади. Ўзбекистон, Куба ва Молдова кузатувчи давлат мақомида.
Мавзуга оид
20:25
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
16:48
Шавкат Мирзиёев ЕОИИ билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг 5 устувор йўналишини санади
18:47 / 28.05.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради
18:29 / 28.05.2026