Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой денгиз ўртасида дунёдаги энг йирик аэропортни қурмоқда
Хитой денгиз ўртасида қурилаётган сунъий оролда жойлашган Dalian Jinzhouwan аэропорти лойиҳасини тақдим қилди. 20 квадрат километр майдонни эгаллайдиган мажмуа дунёдаги энг йирик денгиз аэропортига айланиши кутилмоқда.
Фото: CMG
Лойиҳа Бохай денгизидаги Цзиньчжоу кўрфазида, Далянь шаҳри соҳилидан тахминан 4,5 километр узоқликда амалга оширилмоқда. Қурилиш қиймати 4,3 миллиард долларга баҳоланган.
Маълум қилинишича, аэропорт учун сунъий орол яратиш мақсадида 187 миллион кубометр тупроқ кўчирилган. Иншоот денгиз тубидаги тош қатламга қоқилган 3000 дан ортиқ свайга таянади. Ҳар бир свай 80 метрдан ортиқ чуқурликка киритилган бўлиб, бу қуруқликдаги аэропортлар учун талаб қилинадиган кўрсаткичдан уч баробар юқори ҳисобланади.
Лойиҳа тўлиқ якунлангач, Dalian Jinzhouwan аэропорти Гонконг ва Япониянинг Кансай аэропортларини ортда қолдириб, сунъий оролда қурилган энг йирик аэропортга айланади.
Янги аэропорт қурилишига Далянь шаҳридаги амалдаги Zhoushuizi аэропорти имкониятлари чеклангани сабаб бўлган. Қарийб юз йил аввал Япония босқини даврида қурилган мазкур аэропортда фақат битта учиш-қўниш йўлаги мавжуд бўлиб, у тоғлар ва шаҳар қурилиши орасида жойлашгани учун кенгайтириш имконияти деярли қолмаган.
Лойиҳанинг бош муҳандиси Ли Сяннинг таъкидлашича, эски аэропорт тоғли ҳудудда жойлашгани сабабли учувчилар учун, айниқса ёмон об-ҳавода, хавф юқори бўлиб келган.
2035 йилгача тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган янги авиация мажмуаси тўртта учиш-қўниш йўлаги ва 900 минг квадрат метрли терминалга эга бўлади.
Лойиҳа қуввати йилига 80 миллион йўловчи, 1 миллион тонна юк ва 540 мингта авиақатновга мўлжалланган.
Мавзуга оид
20:26
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
08:49
Ўзбекистон ва Хитойни боғловчи янги авиайўналиш очилди
18:28 / 28.05.2026
Тошкент-Самарқанд пулли йўлини Хитой компанияси қуради. Лойиҳа қиймати — 2 млрд 185 млн доллар
12:46 / 28.05.2026