Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижодкорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим жорий этилади
Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасида фаолият юритаётган ижодкорларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашувида маълум қилинди.
Таъкидланишича, соҳада истеъдодларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида театр, кино, рақс, опера, фольклор, эстрада, академик ва миллий чолғу, тасвирий ҳамда амалий санъат каби 21 та йўналиш бўйича ижодий бирлашмалар ташкил этилади.
Янги тизимга кўра, ижодий бирлашмаларга тажрибали устоз ижодкорлар ҳамда вазирлар ва компания раҳбарлари ҳамраислик қилади. Ушбу механизм орқали ёш истеъдодларга касб сирлари ва саҳна маданияти ўргатилади, ҳудудлардаги маданият муассасалари ва ижодий жамоаларнинг муаммоларига ечим топилади.
Шунингдек, ҳар бир ижодий бирлашма кесимида маҳалла, туман, вилоят ва республика босқичларида танловлар ташкил этилади. Ғолиб ва совриндорларни гастроль сафарлари, фестиваллар ҳамда халқаро танловларда иштирок этиши учун қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.
Президент мазкур ташаббуслар мамлакатда ижодий муҳитни янада ривожлантириш, ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва миллий маданият ҳамда санъат тараққиётига хизмат қилишини таъкидлади.
Мавзуга оид
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
08:55 / 24.06.2026
Ўзбекистонда Халқаро мақом академияси ташкил этилиши мумкин
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:53 / 23.06.2026