Ўзбекистон | 18:21
3741
2 дақиқада ўқилади

Қизилқум чўлида аномал ёмғирлардан сўнг жуда катта кўл пайдо бўлди

Янги кўл илгари сувсиз деб ҳисобланган Шўрбулоқ ҳудудида пайдо бўлди ва бугунги кунда унинг майдони тахминан 80 квадрат километрни ташкил этади.

Фото: Видеодан кадр

Бухоро вилояти, Пешку туманининг Газли қишлоғидан шимолда, сўнгги 6 ой ичида меъёрдан уч баравар кўп ёғингарчилик оқибатида катта сув ҳавзаси пайдо бўлди. Бу ҳақда Экологик партия хабар берди.

Янги кўл илгари сувсиз деб ҳисобланган Шўрбулоқ ҳудудида пайдо бўлди ва бугунги кунда унинг майдони тахминан 80 квадрат километрни ташкил этади.

Сув ҳавзаси ўз кўлами бўйича Бухоро шаҳрининг майдонидан анча катта бўлиб, мамлакатнинг йирик гидрологик объектлари, жумладан, Чорвоқ сув омбори билан таққосланмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, кўлнинг шаклланиши нафақат табиий омиллар, балки инсон фаолияти билан ҳам боғлиқ.


Хусусан, Сув хўжалиги вазирлигининг балиқчиликни ривожлантириш дастурлари доирасида ҳудудда кичик каналлар қазилиб, улар орқали янги сув ҳавзасига атрофдаги сизот сувлари йўналтирилмоқда. Кўлни тўлдириб турувчи коллектор каналининг умумий узунлиги 126 километрга яқин. Қўшимча сув оқими кучли ёғингарчиликка қўшилиб, сув массаларининг тез тўпланишига олиб келган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид