Ўзбекистон | 10:24
1387
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашув ўтказди. Томонлар қатор долзарб йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, учрашув давомида Феридун Синирлиўғлунинг Ўзбекистонга яқинда амалга оширган ташрифи ва президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган мулоқоти ҳақида сўз юритилган.

ЕХҲТ бош котиби Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.

Музокаралар чоғида трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш, ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенглиги ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар каби муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Томонлар мазкур йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари юзасидан фикр алмашди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид