Ўзбекистон | 22:18 / 04.06.2026
2641
1 дақиқада ўқилади

Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади

Ташаббус ҳудуд аҳолиси учун узоқ йиллар давомида долзарб бўлиб келган транспорт муаммоларини ҳал этишга қаратилган.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги Собир Раҳимов — Ўртаовул станциялари оралиғида жойлашган, транспорт ҳаракатида ноқулайликлар келтириб чиқараётган темирйўл кесишмаси ўрнида замонавий йўл ўтказгич қурилиши бошланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар берди.

Қайд қилинишича, ташаббус ҳудуд аҳолиси учун узоқ йиллар давомида долзарб бўлиб келган транспорт муаммоларини ҳал этишга қаратилган. Режага кўра, мавжуд темирйўл кесишмаси ўрнида узунлиги 23,6 метр бўлган замонавий йўл ўтказгич барпо этилади.

Таъкидланишича, иншоот фойдаланишга топширилгач, транспорт оқимининг узлуксизлиги таъминланади, тирбандликлар сезиларли даражада камаяди ҳамда аҳоли ва ҳайдовчилар учун янада қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароити яратилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид