Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафот этди
Атоқли таржимон, адабиётшунос олим, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 6 июн куни Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда, Тошкентда туғилган. У бадиий таржима ва адабий танқид соҳаларида катта мактаб яратган, ўзбек адабиётшунослигининг йирик дарғаси эди.
Жаҳон адабиётининг кўплаб классик намуналари, хусусан Фёдор Достоевский, Жеймс Жойс, Эрнест Ҳемингуэй, Чингиз Айтматов, Габриэл Гарсия Маркес каби ёзувчилар асарлари ўзбек халқига Иброҳим Ғафуровнинг заргарона таржималари орқали етиб борган.
У истеъдодли адиб ва атоқли адабиётшунос олим сифатида кўплаб бадиий ва адабий-танқидий асарлар муаллифи ҳамдир. Фаолияти давомида, шунингдек, 1995 йилда “Миллик тикланиш” партиясига асос солган ва Олий Мажлис депутатлигига сайланиб, партиянинг парламентдаги фракциясига раислик қилган.
Иброҳим Ғафуров 1995 йилда “Дўстлик” ордени, 2021 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” олий унвони билан тақдирланган.
Kun.uz таҳририяти миллатимизнинг фидойи фарзанди вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.
- Жаноза намози эртага, 7 июн куни бомдод намозидан сўнг Тошкентдаги Ҳазрати имом (Ҳастимом) жоме масжидида ўқилади. Марҳум Тешик қопқоқ қабристонига қўйилади.
Мавзуга оид
15:07 / 01.06.2026
Президент: Адабиёт ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлашнинг янги босқичи бошланади
17:36 / 25.05.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига таъзия йўллади
11:02 / 15.05.2026
Одил Ёқубовнинг “Улуғбек хазинаси” романи инглиз тилида чоп этилди
16:40 / 09.10.2025