Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Хоминаий билан тўғридан-тўғри музокараларга тайёрлигини билдирди
АҚШ раҳбари ҳозирга қадар ўзи ва Эрон олий раҳбари ўртасида ҳеч қандай мулоқот бўлмаганини айтди.
АҚШ президенти Доналд Трамп агар Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоминаий қизиқиш билдирса, у билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга тайёр эканини маълум қилди.
«Агар у хоҳласа, музокара ўтказардим», - деди Трамп NBC телеканалига берган интервюсида Хоминаий билан бевосита музокаралар эҳтимолини изоҳларкан.
Шу билан бирга, Америка раҳбари ҳозирга қадар ўзи ва Эрон олий раҳбари ўртасида ҳеч қандай мулоқот бўлмаганини айтди.
Трамп, шунингдек, Хоминаийда «маълум даражада жасорат» борлигини қайд этди. У АҚШ Хоминаийнинг қаерда эканини билиш-билмаслиги ҳақида маълумот беришни истамади.
«Унинг қаердалигини биламанми ёки йўқми, бу ҳақда гапиришни истамайман. Лекин билишим эҳтимоли жуда юқори», — деди у.
Аввалроқ Эрон олий раҳбарининг ҳарбий маслаҳатчиси Муҳсин Ризоий Хоминаий Трамп билан учрашмаслигини айтганди.