Ўзбекистон | 11:24
3683
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Сешанба-пайшанба кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида +32…+39 даража атрофида бўлади. Жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.

Фото: Kun.uz

Душанба кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Сешанба куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида айрим жойларда, шунингдек, кечаси ва эрталаб Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида айрим жойларда момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Чоршанба-пайшанба июн кунлари республика ҳудудининг катта қисмида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, вақти-вақти билан 13–18 метр/сониягача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Чўл ҳудудларда 8 июнда баъзида 20–22 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати асосан +32…+37 даража, жанубда +39 даражагача бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 8–12 июн кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел сув-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида душанба кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +35…+37 даража бўлади.

9 июнда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 10–12 июн кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +21…+23 даража, кундуз кунлари +33…+35 даража бўлади.

Шамол 3–8 метр/сония тезликда эсади, вақти-вақти билан 10–12 метр/сониягача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид