Ўзбекистон | 16:30
2034
1 дақиқада ўқилади

“Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади

13 июндан бошлаб 50 кун давомида Тошкент метросининг “Чинор” бекати ёпилади. Қарор реконструкция ишлари билан изоҳланяпти.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент метросининг “Чинор” бекати реконструкция ишлари сабабли 13 июндан бошлаб 50 кунга ёпилади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати маълум қилди.

Лойиҳа доирасида бекатнинг кириш ва чиқиш қисмлари кенгайтирилади, аҳолининг барча қатламлари, жумладан, ёши катта фуқаролар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда болали оилалар учун 4 та катта сиғимли замонавий лифт ўрнатилади. Шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида қўшимча 12 та турникет ўрнатилиши режалаштирилган.

Бекат ёпилган даврда “Чинор” ва “Янгиҳаёт” метро бекатлари ўртасида бепул метробуслар қатнови ташкил этилади.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид