Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа роботакси синовларини тезлаштиришга қарор қилди
Европа Иттифоқи автоном таксилар — роботакси хизматларини жорий этиш жараёнини жадаллаштиришга киришди. Янги ташаббусга кўра, ҳайдовчисиз транспорт воситаларини синовдан ўтказиш тартиби соддалаштирилиб, Европа давлатлари ўртасида ягона синов майдони яратилади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Европа роботакси технологиялари бўйича АҚШ ва Хитойдан ортда қолиб кетган. Шу боис Евроиттифоқ автоном транспорт воситалари синовларини тезлаштириш орқали бу соҳадаги рақобатбардошликни оширишни мақсад қилган.
Янги ташаббус доирасида компаниялар ҳар бир давлатдан алоҳида рухсат олиш ўрнига, бир нечта мамлакат ҳудудида соддалаштирилган тартиб асосида синовлар ўтказиш имкониятига эга бўлади. Бу роботакси технологияларини амалиётга жорий этиш муддатини сезиларли қисқартириши кутилмоқда.
Лондон, Мюнхен ва Загреб роботакси марказларига айланмоқда
Автоном таксилар бўйича дастлабки йирик синовлар аллақачон Европа шаҳарларида бошланмоқда. Хусусан, Хорватия пойтахти Загребда Pony.ai компанияси иштирокида роботакси лойиҳаси йўлга қўйилди.
Лондонда эса бир вақтнинг ўзида Waymo, Wayve ва Baidu каби йирик компаниялар роботакси синовларини бошлашга тайёргарлик кўрмоқда. Uber ҳам Британиянинг Wayve стартапи билан ҳамкорликда Лондонда автоном такси хизматини ишга тушириш учун фойдаланувчиларни рўйхатдан ўтказишни бошлаган.
Германиянинг Мюнхен шаҳри эса Uber ва Autobrains компанияларининг роботакси дастури учун биринчи майдон сифатида танланган.
Европа АҚШ ва Хитойга етиб олишга уринмоқда
Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил якунида АҚШ ва Хитойдаги роботакси парклари икки баравардан кўпроқ ўсиб, 8 мингтадан ортиқ автоном автомобилларга етган. Улар 20 дан зиёд йирик шаҳарда хизмат кўрсатмоқда.
Европада эса роботакси лойиҳалари турли регулятор чекловлари сабаб бир неча йил кечиккан. Янги қарорлар ана шу ортда қолишни бартараф этишга қаратилган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, агар режалар муваффақиятли амалга оширилса, яқин йилларда Европа шаҳарларида ҳайдовчисиз таксилар одатий транспорт воситасига айланиши мумкин.
Мавзуга оид
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
23:35 / 06.06.2026
Пентагон раҳбари Европани мигрантлар «босқини»ни тўхтатишга чақирди
08:38 / 22.05.2026
Европада таносил касалликлари кескин кўпайди
08:21 / 20.05.2026