Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1991 йилгача қурилган 17 мингта уй реновация қилиниши мумкин
Ўзбекистонда 1991 йилгача қурилган 17 мингта турар жойни реновация қилиш ва улар ўрнида замонавий, энергия тежамкор ҳамда тўлиқ инфратузилма билан таъминланган кўп қаватли уйлар барпо этиш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёевга шаҳарсозлик ва уй-жой қурилиши соҳасини ривожлантириш бўйича тақдим этилган ахборотда республикадаги эски уй-жой фондини босқичма-босқич янгилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Қайд этилишича, ҳозиргача шаҳарсозлик реновацияси жараёнларини тартибга солувчи ягона қонун мавжуд эмас эди. Шу муносабат билан реновация тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Лойиҳада реновация ҳудудларини белгилаш, аҳоли розилигини олиш, компенсация ва кўчириш тартиблари, инвесторлар мажбуриятлари ҳамда давлат органлари ваколатларини аниқ белгилаш назарда тутилган.
Таъкидланишича, реновация дастурлари орқали эскирган уй-жой фондини янгилаш, аҳоли учун хавфсиз ва қулай яшаш шароитларини яратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш, шунингдек, яшил ҳудудлар ва ижтимоий инфратузилмани кенгайтириш мақсад қилинган.
Мавзуга оид
18:00 / 25.05.2026
Реновация: мулкдор нима талаб қила олади, нима эса мажбурий эмас?
20:40 / 21.04.2026
Реновация қонуни: мулкдорлар ҳуқуқи тўлиқ таъминланадими?
08:55 / 19.04.2026
Солиқдан озод гаджетлар ва тожга даъвогар Синдоров — ҳафта дайжести
19:54 / 14.04.2026