Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон: Зеленский G7 саммитида иштирок этади
Украина президенти Володимир Зеленский Францияда бўлиб ўтадиган “Катта еттилик” (G7) саммитининг йиғилишларидан бирида иштирок этади. Франция президенти Эммануэль Макроннинг таъкидлашича, Украинага кўмакни давом эттириш масаласи саммитнинг асосий мавзуларидан бири бўлади.
Франция президенти Эммануэль Макрон 10 июнь куни маълум қилишича, G7 саммити 15–17 июнь кунлари Франциянинг Эвиан-ле-Бен шаҳрида, Женева кўли соҳилида ўтказилади. Унда Украина раҳбари Владимир Зеленский ҳам иштирок этади.
Макроннинг сўзларига кўра, Франция ва унинг ҳамкорлари учун Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича G7 давлатлари ўртасидаги якдилликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга.
“Биз учун бу жуда муҳим, чунки Украинага кўмак бериш масаласида G7 доирасидаги консенсусни тиклашимиз керак”, — деди Франция президенти.
Унинг таъкидлашича, саммит доирасида Россия-Украина урушига барҳам бериш имкониятлари ва музокаралар жараёни ҳам муҳокама қилинади.
Саммит кун тартибидан Яқин Шарқдаги вазият ҳам ўрин олган. Хусусан, Эрон атрофидаги кескинликка бағишланган алоҳида сессия ташкил этилади. Унда Миср, Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Музокараларда Ҳўрмуз бўғозидаги вазият, халқаро денгиз савдоси хавфсизлиги ҳамда Теҳрон билан эҳтимолий дипломатик мулоқотлар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Бундан ташқари, саммит доирасида “Шимол — Жануб ҳамкорлиги” мавзусида махсус конференция ҳам ташкил этилади. Унда Жанубий Корея, Ҳиндистон, Кения ва Бразилия вакиллари қатнашиши режалаштирилган. Шунингдек, Хитойдан ҳам вакиллар келиши кутилмоқда.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам G7 саммитида иштирок этишини тасдиқлаган эди.
Мавзуга оид
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026