Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
Ўзбекистонда педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларнинг расмий рўйхати тасдиқланди. Унга мактабгача таълимдан тортиб олий таълим муассасаларигача бўлган тизимдаги 465 та лавозим киритилди.
Адлия вазирлиги Педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхатини давлат рўйхатидан ўтказди. Мазкур ҳужжат 2026 йил 9 июнь куни 3849-сон билан рўйхатдан ўтган.
Рўйхатда мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида мавжуд бўлган жами 465 та педагогик фаолият билан боғлиқ лавозим белгиланган.
Жумладан, профессор, доцент, катта ўқитувчи, кичик ўқитувчи, методист, тарбиячи, йўриқчи, услубчи ҳамда бошқа қатор лавозимлар педагогик лавозимлар сифатида эътироф этилган.
Маълумот учун, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, таълим ташкилотида меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолият юритувчи, тегишли маълумот, касбий тайёргарлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга жисмоний шахс педагог ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026
800 га яқин давлат хизматида бюрократия нолга туширилиши айтилди
17:10 / 27.04.2026