Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
Россия президенти Владимир Путин мамлакатни тарк этган фуқароларнинг мол-мулкини муайян маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритилаётган вақтда хатлаш имконини берувчи қонунни имзолади. Янги тартиб 2026 йил 1 сентябрдан кучга киради.
Қонунга мувофиқ, Россия манфаатларига қарши деб баҳоланиши мумкин бўлган айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича чет элда яшаётган фуқароларнинг мол-мулкига хатлов қўйилиши мумкин.
Ҳужжатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ўндан ортиқ моддалари назарда тутилган. Улар қаторида “хорижий агент” фаолияти тартибини бузиш, экстремистик материалларни тарқатиш, оммавий ахборот воситалари орқали ёлғон маълумот тарқатиш, “нохуш ташкилотлар” фаолиятида иштирок этиш, Россия армиясини “обрўсизлантириш” каби моддалар бор.
Қонунга кўра, мол-мулкни хатлаш маъмурий жаримани таъминлаш чораси сифатида қўлланиши мумкин. Бунда хатланаётган мол-мулк қиймати жарима миқдори билан чекланмайди.
Шунингдек, мол-мулкка нисбатан хатлов якуний суд қарори чиқмасидан олдин ҳам қўйилиши мумкин. Судья тегишли илтимосномани рўйхатга олинганидан кейинги кундан кечиктирмай кўриб чиқиши лозим. Бу жараёнда мол-мулк эгасини олдиндан хабардор қилиш талаб этилмайди.
Мазкур чора мол-мулкни тасарруф этиш ҳуқуқини чеклашни англатади. Яъни мулк эгаси уни сотиш, ҳадя қилиш ёки бошқа шахс номига расмийлаштириш имкониятидан маҳрум бўлади.
Қонун 2026 йил 1 сентябрдан расман кучга киради.
Мавзуга оид
16:23
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
08:45 / 09.06.2026