Спорт | 20:35
1545
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ҳакамлар Шотландия - Марокаш ўйинига тайинланди

Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси мундиалдаги илк тайинловни олди.

Фото: ЎФА

АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган Жаҳон чемпионати доирасидаги Шотландия — Марокаш ўйинига ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи тайинланди.

ЎФА хабарига кўра, баҳсни Илгиз Танташев бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.

Ўйин 20 июнь куни соат 3:00 да бошланади.

Илгиз Танташев жаҳон чемпионати ўйинини бошқарган ўзбекистонлик иккинчи ҳакам бўлиши кутилмоқда.

Ундан олдин Равшан Эрматов 2010, 2014 ва 2018 йилги турнирларда бош ҳакам бўлиб ишлаган ва жами 11 та ўйинни бошқарган эди. Бу дунё миқёсидаги рекорд ҳисобланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид