Ўзбекистон | 20:05
1067
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Икки томонлама шерикликнинг барча йўналишларидаги юқори суръат мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ўсиб бормоқда, энергетика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги кооперация лойиҳалари фаол босқичда.

Янги ташаббусларни, жумладан, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар доирасида ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид