Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ИИО бўлинма бошлиғи жиноятда гумонланиб қўлга олинди
Шайхонтоҳур туманида ишловчи ходим фирибгарлик билан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиш эвазига тадбиркордан 7 минг доллар талаб қилган. У ўтказилган тезкор тадбирда 2,5 минг доллар олган вақтида ушланган.
Тошкент шаҳрида ички ишлар ходими тезкор тадбирда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ТҚХ жиноят қидирув бўлими бўлинма бошлиғи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсга нисбатан фирибгарлик билан қўзғатилган жиноят ишини ўзининг мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни айтган. Бунинг эвазига 7 минг доллар талаб қилган.
Шунингдек, тадбиркорга тегишли ресторанда содир бўлган ёнғин оқибатида мазкур муассаса ишчисининг куйиш жароҳати олганлиги юзасидан қўзғатилган жиноят ишини тугатиб бериш учун 500 доллар сўраган.
Шу тариқа, бўлинма бошлиғи икки ҳолат бўйича 7,5 минг доллар талаб қилган. У келишилган пулдан 2,5 минг долларини олган вақтида ДХХ, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқанд ва Наманган вилоятларида пора талаб қилган профилактика инспекторлари қўлга олинганди.
Мавзуга оид
21:16 / 15.06.2026
Оҳангаронда ИИБ ходимлари пичоқланди
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
09:15 / 13.06.2026