Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат органи ва банк тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди
Андижон вилоятида давлат органи мансабдори ҳамда тижорат банки ходими томонидан пора талаб қилиш билан боғлиқ коррупциявий ҳолатлар фош этилди. Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълум бўлишича, Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг шуъба бошлиғи хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда фуқародан пул талаб қилган.
Хусусан, Андижон шаҳридаги савдо дўконида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланилгани оқибатида давлатга қарийб 680 миллион сўм зарар етказилганлиги юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилган. Шундан сўнг мансабдор шахс танишлари орқали зарар миқдорини қайта ҳисоблатиб, уни камайтириш ҳамда маъмурий чора кўрилишида ёрдам бериш эвазига 30 миллион сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган маблағни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна бир ҳолатда акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Асака туман филиали Маҳаллабай ишлаш бўлими бош менежери тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган фуқарога 3 миллиард 650 миллион сўм миқдорида кредит олиб беришда ёрдам қилишни ваъда қилган.
Бунинг эвазига у 8 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жорий йилнинг апрел–май ойларида фуқародан жами 7 800 АҚШ доллари олган. Кейинчалик ваъдасини бажара олмаган банк ходими маблағнинг 1 000 АҚШ долларини қайтариб бераётган вақтида ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
15:50 / 11.06.2026
“Пломба” ипини лезвиеда кесдим” – Фарғонада банк мансабдори банкоматлардан катта миқдорда пул ўғирлади
10:12 / 11.06.2026
Ўсимликлар карантини агентлигида миллиардлаб сўмлик коррупцион схема фош этилди
08:28 / 11.06.2026