Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
Тошкент шаҳри уй-жой бозорида май ойида нархлар сегментлар кесимида турлича ўзгарди. Иккиламчи бозорда 1, 2 ва 3 хонали квартиралар қимматлашган бўлса, 4 ва ундан ортиқ хонали уйлар арзонлашди. Бирламчи бозорда эса 1 ва 3 хонали хонадонлар нархи ошган, 2 ҳамда 4 хонали уйларда пасайиш кузатилган.
Иқтисодий ва минтақавий тадқиқотлар институтининг май ойи таҳлилига кўра, бирламчи бозорда 1 хонали квартиралар нархи апрел ойига нисбатан 1,1 фоизга, 3 хонали квартиралар эса 2,7 фоизга қимматлашган. Шу билан бирга, 2 хонали уйлар нархи 1,1 фоизга, 4 ва ундан ортиқ хонали квартиралар эса 1,5 фоизга арзонлаган.
Иккиламчи бозорда энг катта ўсиш 1 хонали квартиралар сегментида қайд этилди. Уларнинг нархи бир ойда 5,8 фоизга ошган. Шунингдек, 2 хонали уйлар 0,6 фоизга, 3 хонали квартиралар 0,5 фоизга қимматлашган. 4 хонали ва ундан катта хонадонлар нархи эса 0,4 фоизга пасайган.
Туманлар кесимида Миробод, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманлари энг қиммат уй-жой бозорига эга ҳудудлар сифатида қайд этилган. Сергели, Учтепа ва Олмазор туманларида эса нисбатан арзон уй-жойлар таклиф этилмоқда.
Таҳлил натижаларига кўра, пойтахт уй-жой бозорида талаб асосан кичик ва ўрта ҳажмдаги квартираларга юқори бўлиб қолмоқда. Бу эса айрим сегментларда нархлар ўсишининг давом этишига таъсир кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 17.06.2026
Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга оид қонунчилик янгиланди
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
22:34 / 05.06.2026
Қурилганига 50 йилдан ошган уйларни қайта режалаштириш тақиқланди
19:31 / 04.06.2026