Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
Planet Labs компанияси Украина қуролли кучларининг Капотнядаги Москва нефтни қайта ишлаш заводига қилган ҳужуми оқибатларини кадрларга муҳрлади. Ушбу сервиснинг сунъий йўлдош орқали олинган янги суратларини 20 июн куни «Озодлик радиоси» ва Украинадаги Supernova+ ва Exilenova+ мониторинг каналлари эълон қилишган. Фотосуратларда резервуардаги жиддий шикастланишлар яққол кўринган (ҳужум чоғида унинг томи ҳавога учиб кетганди). OSINT-таҳлилчилар фикрича, портлашга украинлар дрони зарбаси эмас, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракетаси келиб урилиши сабаб бўлган. Шунингдек, АВТ-6 нефтни дастлабки қайта ишлаш қурилмасида шикастланишлар кўзга ташланади. Reuters маълумотига кўра, айнан шу «Euro+» нефтни қайта ишлаш блоки ҳужум пайтида ишдан чиқарилган. «Садовод» бозори ҳудудида ҳам ёнғин изларини кўриш мумкин. Украина дронларининг 18 июн куни Москва шаҳри ва Москва областига қилган ҳужуми уруш бошидан буён энг йириги бўлганди.
Planet Labs / Exilenova+
Planet Labs / Supernova+
Planet Labs / Exilenova+