Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси вафот этди
Ўтган йили Рўзибой Сатторов Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли самолётда парвозни амалга оширганди.
Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рўзибой Сатторов 116 ёшида вафот этди, деб маълум қилди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Аҳрор Содиқов.
Рўзибой Сатторов Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидан бўлиб, Сталинград фронтида ўқчи бўлиб хизмат қилган.
Ўтган йили президент топшириғи билан Қарши шаҳрига самолёт юборилган ва Рўзибой Сатторовнинг истаги амалга ошиб, Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли самолётда парвозни амалга оширганди.


Маълумот берилишича, Қашқадарё вилоятидан Иккинчи жаҳон урушида 47051 нафар, шу жумладан, 95 нафар хотин-қиз қатнашган. Шундан 22077 нафари юртга соғ-омон қайтган.
Мавзуга оид
10:05 / 18.06.2026
Кинога кўчган ҳаёт: Иккинчи жаҳон урушида қурол ишлатмасдан қаҳрамон бўлган аскар ким эди?
18:26 / 04.05.2026
“Президент орзумга етказсин дейман” – фарғоналик 106 ёшли уруш фахрийси
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
17:15 / 13.03.2026