Ўзбекистон | 11:37
2484
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистонда ҳафта давомида кундузи ҳарорат +33…+38, жанубда эса +44 даражагача кўтарилади. Шу билан бирга, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Душанба куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Сешанба куни фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, чоршанба куни эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Пайшанба-жума кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Республика ҳудудининг катта қисмида иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати +33…+38 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +41…+44 даражагача бўлади.

Шимоли-ғарбий ҳудудларда бугун кундузи жуда иссиқ бўлади, чўл ҳудудларда эса 22–23 июн кунлари +41…+44 даражагача бўлиши кузатилади. Кейинчалик ҳаво ҳарорати 4–6 даражага пасаяди.

Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида душанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи +34…+36 даража бўлади. 23 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +36…+38 даража бўлади.

24 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +34…+36 даража бўлади. 25–26 июн кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +36…+38 даража бўлади.

Кечалари ҳарорат +23…+25 даража бўлади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, вақти-вақти билан 10–12 метр/сониягача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид