Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Катта порахўрлар муддатининг охиригача “ўтиради”
Ўзбекистонда жуда кўп миқдорда пора олган, такроран пора олган ва хавфли рецидивист бўла туриб пора олган шахсларни жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тақиқланди. Худди шундай тақиқ пора берган ва пора олди-бердисида воситачилик қилган шахсларга ҳам тааллуқли.
Ўзбекистонда пора билан боғлиқ жиноятлар учун ҳукм қилинган айрим шахсларни жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тақиқланди.
Тегишли қонун 22 июн куни президент томонидан имзоланди.
Унга кўра, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёхуд жуда кўп миқдорда* пора олган, пора берган, пора олиш-беришда воситачилик қилган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари озод қилиш институти қўлланилмайди.
Қонун расмий эълон қилинган кун – 23 июндан кучга кирди.
-
* Изоҳ: Жиноят кодексига асосан, “жуда кўп миқдор” деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари ва ундан ортиқ миқдор тушунилади. Бу чегара ҳозирги кунда 206 млн сўм бўлиб, 2026 йил 1 сентябрдан 220 млн сўмга етади.
Kun.uz аввалроқ мазкур қонун асосида коррупционерлар реестри жорий этилаётгани, реестрдаги шахсларга давлат хизматига кириш тақиқланиши ҳақида хабар берганди.