Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллалар учун янги даромад манбалари жорий этилади
Ўзбекистонда маҳаллаларнинг молиявий мустақиллигини кучайтириш мақсадида қўшимча даромад манбалари яратилади. Бу орқали маҳаллалар ҳудудидаги ижтимоий ва инфратузилмавий муаммоларни маҳаллий даражада ҳал этиш имкониятлари кенгаяди.
Президент Шавкат Мирзиёевга маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича тақдимотда Республика маҳалла жамғармасига қўшимча 200 миллиард сўм ажратилгани ҳамда маҳаллалар учун 300 миллиард сўмдан зиёд доимий даромад манбалари шакллантирилаётгани маълум қилинди.

Хусусан, маҳалла ҳудудида санитария қоидалари ва ноқонуний қурилишлар бўйича қўлланадиган жарималарнинг бир қисми маҳалла бюджетларига йўналтирилади. Шунингдек, ер ва мол-мулк солиғидан тушадиган маблағлар улуши 10 фоиздан 15 фоизга оширилади.
Бундан ташқари, бўш ер майдонларини ижарага бериш ва айрим биноларни сотишдан тушадиган маблағлар ҳам маҳаллалар ихтиёрида қолдирилади.

Қайд этилишича, мазкур маблағлар ички йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлаклари барпо этиш, болалар ва спорт майдончаларини қуриш, маҳалла боғларини ташкил этиш ҳамда эҳтиёжманд оилалар бандлигини таъминлашга йўналтирилади.
Мавзуга оид
10:32
Шавкат Мирзиёев Наманган аэропортини кенгайтириш лойиҳаси билан танишди
08:41
Шавкат Мирзиёев бугун Наманган вилоятида бўлади
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
20:25 / 22.06.2026