Ўзбекистон | 08:41
1787
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев бугун Наманган вилоятида бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Наманган вилоятига ташриф буюриб, ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ҳамда турли соҳаларда жорий этилган илғор ечимлар билан танишади. Давлат раҳбари Халқаро мақом фестивалининг очилиш маросимида ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Наманган вилоятига ташриф буюриб, ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ҳамда турли соҳаларда жорий этилган илғор ечимлар билан танишади.

Ташриф дастури доирасида давлат раҳбари вилоятда олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечириши, шунингдек, қатор истиқболли лойиҳалар тақдимоти билан танишиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, президент Наманганда ўтказилаётган Халқаро мақом фестивалининг очилиш маросимида иштирок этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид