Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
Россия президенти Владимир Путин Украина дронларининг нефт инфратузилмасига уюштирган ҳужумлари ортидан мамлакатда юзага келган ёнилғи танқислиги фронтдаги вазиятга таъсир кўрсатмаслигини билдирди. Унинг таъкидлашича, Россия армияси Украинадаги ҳарбий операцияларни режа асосида давом эттирмоқда.
23 июн куни ҳукумат аъзолари иштирокида ўтказилган видеоконференция йиғилишидан сўнг Путин мамлакатдаги ёнилғи таъминоти билан боғлиқ вазият юзасидан биринчи марта очиқ изоҳ берди.
Йиғилишда бош вазир ўринбосарлари Александр Новак ва Марат Хуснуллин ҳисобот берди. Новак ички бозордаги вазиятни «мураккаб, аммо назорат остида» деб баҳолар экан, айрим ҳудудлар ва ёнилғи қуйиш шохобчаларида кузатилаётган танқисликни логистика билан боғлиқ вақтинчалик муаммолар сифатида изоҳлади.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат истеъмолчиларни ёнилғи билан таъминлаш учун бир қатор чораларни кўрмоқда. Жумладан, нефтни қайта ишлаш заводларининг қувватлари максимал даражада оширилган, режали таъмирлаш ишлари кечиктирилган ёки қисқартирилган.
Айниқса, қўшиб олинган Қрим ва Севастопол, чегара ҳудудлари, Узоқ Шарқ ҳамда Калининград вилоятига ёнилғи етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин эса Қримда дрон ҳужумлари оқибатида зарар кўрган туризм соҳаси корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус чоралар ишлаб чиқилганини маълум қилди. Шунингдек, Россия билан Қрим ўртасидаги транспорт қатновларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча механизмлар тайёрланаётгани айтилди.
Ҳисоботларни эшитган Путин Украина ҳужумлари туфайли юзага келаётган хавфларни минималлаштириш вазифаси биринчи навбатда Россия Мудофаа вазирлиги зиммасида эканини таъкидлади.
Президентнинг фикрича, Украина Қуролли кучлари Россия ҳудудига дрон ҳужумларини кучайтириш орқали эҳтимолий тинчлик музокараларида кучлироқ позицияга эга бўлишга ҳаракат қилмоқда.
Шу билан бирга, Путин Мудофаа вазирлиги, ҳукумат ва ҳудудий раҳбарларни украиналик ҳарбийлар томонидан эҳтимолий ҳужумлар шароитида мувофиқлаштирилган ҳолда ишлашга чақирди.
«Киев режимининг бу каби ҳаракатлари фронтдаги воқеалар ривожига таъсир кўрсата олмайди. Аксинча, бу ҳолат ҳарбийларимизни мамлакат олдида турган вазифаларни янада қатъият билан бажаришга ундайди», — деди Россия президенти.
Мавзуга оид
09:25
Хавфли деб топилган ёнилғи шохобчалари хавфсиз ҳудудларга кўчирилади
08:45
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
20:55 / 23.06.2026