Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
Қозоғистон раҳбари юксак маданиятга эга мамлакат бутун дунёда эътироф ва обрў-эътиборга сазовор бўлишини таъкидлади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бекорчи турмуш тарзини оммалаштиришни қоралади.
«Ёш авлодни тўғри ҳаёт йўлидан адаштирадиган, дунёқараш ва қадриятларни бузиб кўрсатадиган хўжакўрсинга ҳашамат ва осон пул топишга сиғинишни оммалаштиришга йўл қўйиб бўлмайди. Ёшлар медиа маконда намойишкорона исрофгарчилик ва бемаъни бекорчиликнинг хаёлий дунёсини эмас, балки бунёдкорлик меҳнати, ҳалол даромад ва юксак ички маданиятнинг яққол, ишончли намуналарини кўриши керак», деди у.
Тўқаев юксак маданиятга эга мамлакат бутун дунёда эътироф ва обрў-эътиборга сазовор бўлишини таъкидлади. Ҳақиқий маданият эса оддий қоидалардан бошланади: уйда ҳам, одамлар орасида ҳам ахлоқий тамойилларга риоя қилиш, жамиятда ўзини тўғри тута билиш, бошқаларни ҳурмат қилиш.
Мавзуга оид
18:15
«Kun.uz» мухбири Матбуот ходимлари куни муносабати билан президент томонидан тақдирланди
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026
Тўқаев ва ЕИ етакчилари ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади
18:07 / 22.06.2026