Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
Ўзгидромет 28 июн — 3 июл кунлари республиканинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кучли ёмғирлар кузатилиши муносабати билан сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Шунингдек, айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида сув босиш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин.
Маълум қилинишича, кучли ёғингарчиликлар туфайли Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғли ҳамда тоғолди туманларида сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли мавжуд.
Хусусан, хавф Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ, шунингдек Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг бир қатор тоғли ва тоғолди туманларида кузатилиши мумкин.
Ўзгидромет тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудлар орқали ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирди.
Шу билан бирга, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Бу пастқам жойларнинг сув остида қолишига ва маҳаллий сув тошқинлари юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.
Мутахассислар аҳолига об-ҳаво ҳақидаги расмий маълумотларни мунтазам кузатиб бориш, хавфли ҳудудларга бормаслик ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келганда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишни тавсия этмоқда.
Мавзуга оид
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
21:00 / 07.05.2026
Тўққизта ҳудудда сел келиш хавфи эълон қилинди
09:15 / 04.05.2026
“Амаллаб чорваларни олиб чиқиб кетдик” – сел келган Рапқондан репортаж
18:30 / 05.04.2026