Иқтисодиёт | 09:30
987
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда импорт товарларини расмийлаштириш тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда импорт товарларини эркин муомалага чиқариш жараёни янада рақамлаштирилмоқда. Ҳукумат қарорига мувофиқ, энди мамлакат ташқарисида расмийлаштирилган айрим рухсатнома ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ваколатли органларнинг электрон тасдиғини олиш амалиёти жорий этилади.

Ҳукуматнинг 2026 йил 24 июндаги 324-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида маҳсулотларга расмийлаштирилган айрим рухсат бериш хусусиятига эга ва уларнинг мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ваколатли органларнинг электрон тасдиғини олиш амалиётини жорий этиш тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Мазкур низом Ўзбекистондан ташқарида расмийлаштирилган айрим рухсатнома ва мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ваколатли органларнинг электрон тасдиғини олиш тартибини белгилайди.

Унга кўра, импортчи ваколатли органнинг электрон тасдиғини олиш учун тегишли рухсатнома ва мувофиқлик ҳужжатларини илова қилган ҳолда божхона органига ариза тақдим этади.

Аризада транзит декларацияси рақами, товарнинг номи ва ТИФ ТН коди, ишлаб чиқарувчи номи, товар ишлаб чиқарилган давлат, рухсатнома ҳамда мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари, шунингдек, қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим.

Божхона органлари эса ваколатли органлар томонидан ахборот тизими орқали юбориладиган электрон қарорлар асосида маҳсулотларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширади.

Янги тартиб импорт жараёнларини соддалаштириш, ҳужжатлар алмашинувини рақамлаштириш ҳамда ташқи савдо операцияларини тезлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид