Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аҳолиси энг кам ҳудудлар маълум бўлди
2026 йил 1 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳолиси энг кам ҳудуд Ғозғон шаҳри бўлиб, унда 9,5 минг нафар аҳоли яшайди. Миллий статистика қўмитаси мамлакатда аҳолиси энг кам бўлган туман ва шаҳарларнинг топ-10 рўйхатини эълон қилди.
Статистикага кўра, аҳолиси энг кам ҳудудлар орасида биринчи ўринни Ғозғон шаҳри эгаллаган. Унда доимий аҳоли сони 9,5 минг нафарни ташкил этади.
Кейинги ўринларда Томди тумани (15,3 минг нафар), Ширин шаҳри (19,4 минг нафар), Қоровулбозор тумани (20,7 минг нафар) ва Бўзатов тумани (21,8 минг нафар) қайд этилган.
Шунингдек, рўйхатдан Янгиобод тумани (30,6 минг нафар), Мўйноқ тумани (34,1 минг нафар), Конимех тумани (36,8 минг нафар), Тахтакўпир тумани (38,9 минг нафар) ҳамда Учқудуқ тумани (39,9 минг нафар) ўрин олган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур рейтинг 2026 йил 1 апрел ҳолатидаги доимий аҳоли сони асосида шакллантирилган.