Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 1700 нафардан ошди
Венесуэлада 24 июн куни содир бўлган икки кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1700 нафардан ошди. Мамлакат расмийларига кўра, айни пайтгача 1719 киши қурбон бўлгани, яна 5034 киши турли даражада жароҳат олгани тасдиқланган.
Венесуэла Миллий ассамблеяси раиси Хорхе Родригес душанба, 29 июн куни телевидение орқали қилган чиқишида зилзила оқибатлари ҳақидаги сўнгги маълумотларни эълон қилди. Унинг айтишича, табиий офат натижасида 15 866 киши бошпанасиз қолган.
Аввалроқ зилзилалар қурбонлари сони камида 1450 нафар экани хабар қилинган эди. Бироқ қутқарув ишлари давом этаётгани ва ўн минглаб одамлар бедарак йўқолганлар рўйхатида қолаётгани сабабли қурбонлар сони яна ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
Фожиа 24 июн куни Венесуэла шимолида, пойтахт Каракасдан ғарбда содир бўлган. Ҳудудда атиги 39 сония фарқ билан магнитудаси 7,2 ва 7,5 бўлган икки кучли зилзила қайд этилган. Мутахассислар буни мамлакатда сўнгги 125 йилда кузатилган энг кучли сейсмик ҳодисалардан бири сифатида баҳоламоқда.
Асосий силкинишлардан кейин ўнлаб афтершоклар ҳам рўй берган. Зилзила оқибатида кўплаб турар жой бинолари ва инфратузилма объектлари вайрон бўлган. Айниқса, халқаро аэропорт ва мамлакатнинг энг йирик денгиз порти жойлашган Ла-Гуайра штати жиддий зарар кўрган.
Зилзиладан кейин Венесуэлада фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни излаш ишларини давом эттирмоқда. Бедарак йўқолганлар сони юқорилиги сабабли мамлакатда вазият оғирлигича қолмоқда.
АҚШ Миллий цунами ҳақида огоҳлантириш маркази маълумотига кўра, Венесуэлада “сейсмик дуплет” деб аталадиган ҳодиса юз берган. Бундай ҳолатда бир ҳудудда жуда қисқа вақт оралиғида катта магнитудали икки зилзила содир бўлади.
Мавзуга оид
09:37 / 29.06.2026
Венесуэладаги зилзила: вайроналар остидагиларни қутқаришга жуда кам вақт қолмоқда
00:11 / 28.06.2026
Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1400 нафардан ошди
18:51 / 27.06.2026
Ўзбекистон бўйлаб 2–5 балли зилзила кузатилди
08:59 / 27.06.2026