Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона постида қўшни давлатга йўл олган фуқаро дўпписи ичига яширилган 35,6 минг АҚШ доллари билан ушланди. Божхона декларациясида кўрсатилмаган валюта процессуал тартибда олиб қўйилди.
Ҳолат Андижон вилояти божхона бошқармасининг «Дўстлик» чегара божхона постида аниқланган.
Маълум қилинишича, қўшни давлатга чиқиб кетаётган 51 ёшли фуқаро бошидаги дўппининг ичига 35,6 минг АҚШ долларини яширган ҳолда мамлакат ҳудудидан олиб чиқишга уринган.
Божхона назорати давомида йўловчининг декларацияси текширилган ва оғзаки сўров ўтказилган. Натижада декларацияда кўрсатилмаган ҳамда маълум қилинмаган нақд хорижий валюта аниқланиб, белгиланган тартибда олиб қўйилган.
Божхона қўмитаси эслатишича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон резидентлари мамлакат ҳудудидан 100 миллион сўм эквивалентигача бўлган миқдордаги нақд хорижий валютани олиб чиқиш ҳуқуқига эга.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026
Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак - Саида Мирзиёева
11:00 / 22.06.2026