Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тбилисида Гуржистон президенти билан музокара ўтказди
Михаил Кавелашвили билан Ўзбекистон – Гуржистон кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Гуржистонга давлат ташрифи доирасида 2 июль куни Тбилиси шаҳридаги Орбелиани саройида президент Шавкат Мирзиёев ва Гуржистон президенти Михаил Кавелашвилининг музокаралари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон – Гуржистон кўп қиррали муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари Гуржистон президентига самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, ушбу мамлакатга давлат ташрифи сўнгги 23 йилда илк бор амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.
Парламентлар, ҳукуматлар ва ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўтган йил якунларига кўра, товар айирбошлаш ҳажми 270 миллион долларга етди, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони ортиб бормоқда. Мамлакат Гуржистоннинг биринчи рақамли банки – TBC муваффақиятли фаолият юритмоқда. Тошкент билан Тбилиси ва Батуми шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон пойтахтида Гуржистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилди.
Ўзаро савдо ҳажмини, жумладан, Поти ва Батуми портлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали янада ошириш масалаларига устувор эътибор қаратилди.

Фармацевтика, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт, энергетика, рақамли технологиялар ва туризм соҳаларида кооперацияни ривожлантириш учун имкониятлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилди.
Ишбилармонлик, туристик ва гуманитар алмашинувларни йўлга қўйиш учун ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Михаил Кавелашвилини мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди.
Мавзуга оид
22:03 / 02.07.2026
Шавкат Мирзиёев Гуржистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
20:46 / 02.07.2026
Шавкат Мирзиёевнинг Гуржистонга расмий ташрифи бошланди
18:09 / 01.07.2026
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Гуржистонда бўлади
17:46 / 01.07.2026