Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТДЮУнинг икки таълим йўналишига қабулда IQ тест ўтказилади
Тошкент давлат юридик университетининг «Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик» ҳамда «Рақамли ҳуқуқ» таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда IQ тест жорий этилади. Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори билан белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сон қарори билан Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга IQ тест ўтказишга оид ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Янги тартибга кўра, IQ тест Тошкент давлат юридик университетининг «Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик» ҳамда «Рақамли ҳуқуқ» таълим йўналишларига қабул жараёнида ўтказилади.
Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида ҳуқуқ соҳаси бўйича тест синовлари билан бирга IQ тест топширишни ҳам танлайди. IQ тестлари ҳар йили 10 июлга қадар ТДЮУ ва ушбу тестни ўтказувчи ҳамкор хорижий ташкилот ўртасидаги шартнома асосида ташкил этилади.
Қарорга мувофиқ, IQ тестини ўтказиш ҳамда унинг натижаларини баҳолаш ҳамкор хорижий ташкилотнинг талаблари асосида амалга оширилади.
Фақат IQ тест синовларидан муваффақиятли ўтган абитуриентларга олий таълим муассасаси ва бакалавриат таълим йўналишларини танлаш жараёнида мазкур икки йўналишни танлаш имконияти берилади.
Шунингдек, ушбу таълим йўналишларига ҳужжат топширувчилардан чет тили бўйича камида В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатга эга бўлиши талаб этилади.
Мавзуга оид
09:26 / 28.11.2025
ТДЮУда 3 йиллик махсус дастур ва ҳуқуқ фанидан сертификат жорий этилади
18:20 / 27.11.2025
Юридик университетда клиник ва дуал таълим тизими жорий этилади
18:34 / 06.10.2025
Дунёдаги энг ақлли одам эълон қилинди
10:48 / 19.06.2025