Спорт | 18:33 / 04.07.2026
2327
1 дақиқада ўқилади

Парагвай – Франция баҳсини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради

Мазкур баҳс АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналарга тўғри келаётгани боис стадионга мамлакатнинг юқори мартабали давлат амалдорлари ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.

Фото: ЎФА

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган Парагвай – Франция учрашувига тайинланди.

Илгиз Танташевга қанот ҳакамлари Андрей Сапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.

Учрашув 5 июл куни соат 02:00 да АҚШнинг Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур баҳс АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналарга тўғри келаётгани боис стадионга мамлакатнинг юқори мартабали давлат амалдорлари ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.

Аввалроқ ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи Шотландия — Марокаш ўйинини бошқарганди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид