Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стартаплар учун 6 миллион долларлик қўллаб-қувватлаш дастури эълон қилинди
1 июлдан Ўзбекистондаги технологик стартаплар учун President Tech Award ва сунъий интеллект йўналишидаги лойиҳалар учун President AI Award танловларига аризалар қабул қилиш бошланди.
President Tech Award рақамли технологиялар соҳасидаги стартаплар учун мўлжалланган. Танлов инкубация, акселерация ва «Энг яхши стартап» йўналишлари бўйича ўтказилади. Унда молиявий технологиялар, сунъий интеллект, давлат хизматлари учун рақамли ечимлар, таълим, тиббиёт, логистика, ўйинлар индустрияси ва бошқа технологик соҳалардаги лойиҳалар иштирок этиши мумкин.
Танловда Ўзбекистон фуқароларидан ташкил топган жамоалар қатнашади. Инкубация босқичида жамоа 2 нафардан 5 нафаргача, қолган икки йўналишда эса 3 нафардан 8 нафаргача иштирокчидан иборат бўлиши керак.

President Tech Award’нинг умумий мукофот ва инвестиция жамғармаси 5 миллион долларга тенг. Танлов доирасида 70 тагача стартап жамоаси қўллаб-қувватланиши режалаштирилган.
President AI Award эса сунъий интеллект асосидаги ечимлар ишлаб чиқувчи стартаплар учун ташкил этилган. Лойиҳалар давлат бошқаруви, саноат ва бизнес, соғлиқни сақлаш, таълим ҳамда яшил иқтисодиёт ва агротехнологиялар каби бешта йўналиш бўйича қабул қилинади.
Унда 18 ёшдан катта иштирокчилардан иборат 3–8 кишилик жамоалар қатнашиши мумкин. Танлов Ўзбекистон фуқаролари билан бир қаторда мамлакатда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ҳам очиқ.
President AI Award’нинг умумий инвестиция жамғармаси 1 миллион долларни ташкил этади. Ҳар бир йўналиш бўйича учтадан ғолиб лойиҳа танланади ва жами 15 та стартап инвестиция жалб қилиш имкониятига эга бўлади.
Аризалар awards.gov.uz платформаси орқали қабул қилинмоқда.
Танловга оид янгиликлар, муҳим эълонлар ва иштирокчилар учун қўшимча маълумотларни қуйидаги Telegram каналлари орқали кузатиб бориш мумкин:
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 12.06.2025
President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди
19:00 / 17.08.2024
“President Tech Award 2024” танлови давом этмоқда
17:00 / 18.07.2024
President Tech Award — ўз стартапингизни бошлаш учун ажойиб имконият
17:00 / 27.06.2023