Танловнинг асосий йўналишлари:

Сунъий интеллект асосидаги технологиялар

Ижтимоий соҳада рақамли технологиялар

Компютер ва мобил ўйинлар

Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар

Мicro-SааS ва AdTech соҳасидаги технологик ечимлар

Махсус йўналиш: Hakaton

Шунингдек, инновацион ғояларга эга бўлган иштирокчилар экспериментал ва ностандарт технологик ечимлар кўриб чиқиладиган махсус тоифа - Хакатонга ариза топширишлари мумкин.

Мукофот жамғармаси — $1 000 000.

Бешта асосий йўналишнинг ҳар бири бўйича қуйидаги совринлар белгиланган:

1-ўрин — $100 000

2-ўрин — $50 000

3-ўрин — $30 000

Hakaton махсус йўналишида ғолиб жамоа $100 000 миқдоридаги грантга эга бўлади.

Ариза топшириш учун зарур материаллар:

“OneID” тизимидаги ҳисоб

Лойиҳанинг қисқача тавсифи акс этган 3 дақиқалик видео

PDF форматидаги лойиҳа тақдимоти (файлни юклаш ёки ҳавола)

Лойиҳа прототипига (MVP) ҳавола

GitHub’даги лойиҳа репозиторийсига ҳавола

Тақдимот намунаси — файл

Иштирок этиш шартлари:

Бир иштирокчи ёки жамоа фақат битта асосий ва битта махсус йўналиш бўйича ариза топшириши мумкин.

Ташкилий қўмита билан келишилган ҳолда жамоа таркибида ўзгаришлар киритилиши мумкин.

Жамоа ҳажми:

Асосий йўналишлар учун — 3–8 киши;

Hakaton йўналиши учун — 3–5 киши.