Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
Пойтахтда пиёда сайрга чиққан одам ҳожатхона етишмаслиги муаммосига дуч келади. Президент топшириғига кўра, бир ой муддатда алоҳида дастур ишлаб чиқилиб, шу йилнинг ўзида 15-20 та ҳожатхона қуриш бўйича ерлар аукционга чиқарилади. Чиқинди қутиларини кескин кўпайтириш вазифаси ҳам белгиланди. Пойтахтнинг 12 та нуқтасида (шундан 3 таси – Сергелида) сунъий кўллар қурилиши керак.
Пойтахт меҳмонлари ва сайрга чиққан аҳоли учун ҳожатхоналар етишмайди. Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманида ўтган бугунги йиғилишда шу масалага эътибор қаратди.
Бир ой муддатда алоҳида дастур ишлаб чиқиб, шу йилнинг ўзида ҳар бир туманда 15-20 та замонавий ҳожатхона қуриш учун ерларни аукционга чиқариш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, чиқинди қутиларини кескин кўпайтириш бўйича ҳам чоралар кўрилади.
Автобус бекатлари, вокзал, аэропорт ва метро станцияларида сайёҳлар учун шаҳар маршрутларини кўрсатувчи, телефонга бепул ва осон юклаб олинадиган хариталарни жорий этиш топширилди.
Сунъий кўллар қурилиши бошланмоқда
Маълум қилинишича, пойтахтда аҳоли ва туристлар учун салқин микроиқлим яратиш мақсадида 12 та сунъий кўл барпо этиш ишлари бошланмоқда. Шундан 3 таси Сергелида – Қўшқўрғон, Султонобод ва Фароғатли маҳаллаларида жами 22 гектар майдонда ташкил этилади.
Ушбу кўлларни пойтахт иқлимини мўътадил сақлашга, одамлар пиёда сайр қилиб, ҳордиқ чиқаришига хизмат қиладиган масканларга айлантириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, “Жўн” каналининг Сергели ва Янгиҳаёт туманларидан ўтган 5 километр қисмини бетонлаштириш бошлангани қайд этилди.
Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг ҳокимларига йил якунигача канал бўйида сайилгоҳ ва саломатлик йўлагини ташкил этиш топширилди.
Чирчиқ дарёсининг пойтахт ҳудудидан ўтган 16 километрида ўзанни мустаҳкамлаш ишлари бошланиб, қўшимча 300 гектарда “яшил белбоғ”, сайилгоҳлар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари ташкил этилади.
Мавзуга оид
21:49
Тошкент марказидаги қонли автоҳалокатда иккала машинани ҳам болалар бошқаргани маълум бўлди
17:57
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03