Технология | 21:19 / 06.07.2026
1171
2 дақиқада ўқилади

Nokia сунъий интеллектга эга тугмали телефонларни тақдим этди

Nokia бренди остида телефон ишлаб чиқарувчи HMD компанияси бир вақтнинг ўзида тугмачали тўртта янги телефонни эълон қилди: Nokia 200 4G, Nokia 210 4G, Nokia 215 4G (2nd Edition) ва Nokia 235 4G (2nd Edition).

Янги телефонларнинг асосий хусусияти ўрнатилган сунъий интеллект ёрдамчиси бўлиб, унга кириш клавиатурадаги алоҳида тугма орқали амалга оширилади.

Сунъий интеллект ёрдамчиси оддий овозли буйруқларни бажара олади: чироқни ёқиш, камерани очиш, сигнал ва эслатмаларни ўрнатиш, қўнғироқ қилиш ҳамда оддий саволларга жавоб бериш. HMD’нинг таъкидлашича, хизматдан дастлабки 180 кун давомида бепул фойдаланиш мумкин, шундан сўнг, пуллик обуна талаб этилади.

Тўртта модел ҳам 4G тармоқларини қўллаб-қувватлайди, USB Type-C портига эга ва S30+ операцион тизими билан ишлайди. Шунингдек, фойдаланувчилар видео қўнғироқлар ва овозли хабарлар учун Xpress Chat хизматидан фойдаланиши мумкин, узоқ вақт давомида автоном ишлаш ва анъанавий тугмали телефон функциялари, шу жумладан FM-радио (Nokia 200 4G бундан мустасно).

Кичик Nokia 200 4G ва Nokia 210 4G моделлари 2,4 дюймли экранга эга бўлса, Nokia 215 4G (2nd Edition) ва Nokia 235 4G (2nd Edition) каттароқ 2,8 дюймли дисплейга эга. Қурилмалар камералар билан ҳам фарқланади: моделга қараб VGA ёки 2 мегапикселли модуллар мавжуд.

Nokia 210 4G, Nokia 215 4G 2nd Edition ва Nokia 235 4G 2nd Edition

Тугмали телефонларда сунъий интеллектнинг пайдо бўлиши HMD компаниясининг сўнгги пайтлардаги энг ғайриоддий ечимларидан бири бўлди. Компания янги функциялар оддий мобил қурилмаларни тўлақонли смартфонга муҳтож бўлмаган, аммо замонавий рақамли имкониятларга эҳтиёж сезадиган фойдаланувчилар учун янада қулайроқ қилади, деб ҳисоблайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид