Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳисоб палатасига янги ваколатлар берилади
Ўзбекистонда давлат аудити тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш доирасида Ҳисоб палатасига қўшимча ваколатлар берилади. Бу президентнинг «Давлат аудити фаолиятида сунъий интеллект ва рақамлаштиришни янада ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгиланди.
Фармонга кўра, 2027 йилдан Ҳисоб палатасининг давлат ташқи аудити фаолиятида бир қатор янги механизмлар жорий этилади.
Жумладан, давлат органлари ва ташкилотларида қўлланаётган сунъий интеллект технологияларининг самарадорлигини баҳолаш учун махсус аудит тизими йўлга қўйилади.
Шунингдек, Ҳисоб палатаси сўровига тақдим этилган ҳужжатлар, электрон ҳужжат алмашинуви тизими ва ахборот платформаларига масофавий уланиш орқали ташқи аудит ўтказиш амалиёти жорий этилади.
Фармонга асосан, хавф-хатарлар таҳлилига таянган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларида молиявий, мувофиқлик ҳамда самарадорлик аудити йўналишларида ахборот технологиялари аудити ҳам амалга оширилади.
Ҳисоб палатаси мазкур йўналишларда ахборот технологиялари аудитини ўтказиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланади.
Шунингдек, 2028 йил 1 сентябрдан бошлаб мувофиқлик аудитини сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тизими босқичма-босқич жорий этилади.
Мавзуга оид
21:59 / 23.07.2025
Бюджет тизимидаги камчиликлар сунъий интеллект орқали бартараф этилади
17:00 / 12.02.2025
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди
20:32 / 20.01.2025
Президент барча идораларда молиявий интизом ва тежамкорликка қатъий амал қилишга чақирди
17:50 / 30.09.2024