Спорт | 08:43
2877
1 дақиқада ўқилади

Роналду: «Португалияга учта соврин олиб келдим»

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду миллий жамоадаги фаолиятига баҳо бериб, мамлакат учун учта йирик халқаро совринни қўлга киритганидан фахрланишини таъкидлади.

Фото: Getty Images / 2025

2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ўз фаолияти юзасидан фикр билдирди.

«Мен бор кучимни бердим. Португалияга учта соврин олиб келдим, менгача эса мамлакатда бирорта ҳам халқаро соврин йўқ эди. Мен бундан бахтлиман.

Евро–2016 — терма жамоа тарихидаги энг муҳим соврин. Мен учун унинг қадри, аслида, жаҳон чемпионлиги билан тенг», — деди Роналду.

Роналду Португалия сафида 2016 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиққан. Шунингдек, у терма жамоа билан икки марта УЕФА Миллатлар лигаси бош совринини ҳам қўлга киритган.

41 ёшли ҳужумчи Португалия терма жамоаси сафида 233 та учрашувда майдонга тушиб, 146 та гол ва 46 та голли узатма муаллифи бўлган. У миллий жамоалар тарихида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид