Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентинада афсонавий 13 дақиқа. Амалдаги чемпионлар камбэк қилишди
Жаҳон чемпионатининг набватдаги драматик ўйини тақдирини Месси даҳоси ва Мисрнинг хатолари ҳал қилди.
Аргентина жаҳон чемпионати 1/8 финалида ғалаба қозонди – 3:2. Лионел Скалони шогирдлари ўйиннинг катта қисмида ҳисобда ортда боришди, аммо 13 дақиқа ичида тарихга кирадиган камбэкни амалга оширишди.
13 дақиқа ичидаги 3 та гол
Аргентина – Миср 3:2
Голлар: Ёсир Иброҳим, 15 (0:1). Зико, 67 (0:2). Ромеро, 79 (1:2). Месси, 83 (2:2). Фернандес, 90+2 (3:2)
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Месси, 21’
Аргентина: Э. Мартинес, Л. Мартинес, Ромеро (Отаменди, 90+5), Таляфико (Гонсалес, 66), Молина (Монтиэл, 73), Паредес, Макаллистер, Фернандес, де Паул (Л. Мартинес, 66), Алварес (Медина, 90+5), Месси
Миср: Шубайр, Ёсир Иброҳим, Робия, Ҳафиз, Ҳани, Лашин (Сайид, 90+5), Атея, Ашур (Фати, 46), Ҳассан (Трезеге, 73), Салоҳ, Зико (Мармуш, 80)
Огоҳлантиришлар: Шубайр, 90. Фати, 90. Атея, 90
Амалдаги жаҳон чемпионлари нимчоракфиналда Мисрга қарши ўйинда катта қийинчиликка учрашди ва тезкор гол ўтказиб юборишди.
Биринчи бўлимда Месси пеналтидан фойдалана олмади (у бир турнирда иккита пеналтидан уролмаган илк футболчига айланди), иккинчи бўлимда эса иккинчи гол ҳам ўтказиб юборилди. Амалдаги жаҳон чемпионлари ўйиннинг катта қисмида суст ҳаракат қилишди ва яққол голли вазиятлар ярата олишмади. Барча турнирдаги навбатдаги сенсацияга тайёрланаётганди.
Аммо ўйин охирида Аргентинага рақибни тинимсиз ҳужумлар билан қийнашнинг зарурати йўқ экани ойдинлашди. Битта ҳужум ўйинда бурилиш ясаш учун етарли бўлди – 79-дақиқада Месси жарима майдонига кириб борган Кристиан Ромеронинг бошига тўпни аниқ қилиб етказиб берди, у эса ўйин давомида қаҳрамонлик кўрсатиб келган дарвозабон Шубайрга ҳеч қандай имкон қолдирмади.
Мисрликлар бу зарбадан ўзига кела олмади ва Скалони шогирдлари босимни кучайтиришди. 83-дақиқада бу ўз самарасини берди: Месси жарима майдонида бўш қолдирилди ва ҳисобни тенглаштирди.
Шундан кейин африкаликлар ўйинни асосий вақтда ҳал қилиш учун олдинга боришди ва қарши ҳужумни ўтказиб юборишди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Лаутаро Мартинес тўп билан ҳеч қандай қаршиликсиз рақиб жарима майдонига яқинлашиб борди ва дарвозабон ҳудудига тўп узатди. У ерда Энцо Фернандес ҳам қаршиликсиз зарба берди ва ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди – 3:2.
Қувонч кўз ёшлари
Ҳакамнинг ўйин якунлангани ҳақидаги ҳуштаги чалинганидан кейин аргентиналиклар ҳиссиётларга эрк беришди.

Месси майдоннинг ўзида йиғлаб юборди – у бир кун олдин Португалия билан Испанияга қарши ўйиндаги мағлубиятдан (0:1) кейин йиғлаб турнирни тарк этган Криштиану Роналдудан фарқли ўлароқ курашни давом эттиради.
Шундан кейин жамоадошлари Мессини қўлларида кўтариб, осмонга отишди.

Аргентиналиклар устози ҳам йиғлади ва журналистлар қаршисида сўз топа олмади.
«Бошимни кўтара олмаяпман. Кечиринг, ҳиссиётлар жўш урмоқда. Бу қандай футболчилар! Кечиринг, ука, мен кетишим керак», – деди Скалони ва камералар қаршисидан узоқлашди.
Ғалаба голига ассист берган Лаутаро Мартинесда эса айтишга сўз топилди.
«Ақл бовар қилмайди! Бу жамоа навбатдаги марта қийинчиликлар ва омадсиз паллаларга қарамай, доим олдинга боришини намойиш этди. Биз таслим бўлмаймиз ва кўпроғини хоҳлаймиз», – деган «Интер» ҳужумчиси.
Мисрликлар норози

Миср вакиллари ҳам жим тургани йўқ – иккинчи бўлим ўрталарида голи бекор қилинган Мустафо Зико ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди.
«Ҳакам бизни мағлуб қилиш учун майдонга тушганди. Биз Миср халқини хурсанд қилишга умид қилгандик, аммо охир-оқибат Аргентинани жаҳон чемпионатидаги ғалабаси билан табриклаймиз. Бу сохта турнир ва энди улар қолган ўйинларни ўйнашлари ҳам шарт эмас. Ҳакам бутун бир миллатнинг орзусини барбод қилди ва у бизни нишонга олди, чунки биз Аргентинани мағлуб этмаслигимиз керак эди. Энди худо олдида жавоб берсин», – деди Зико.
«Фиръавнлар»нинг асосий юлдузи Муҳаммад Салоҳ эса сукут сақлади. У ўйиндан кейин шунчаки йиғлади – катта эҳтимол билан, бу 34 ёшли ҳужумчи фаолиятидаги сўнгги мундиал бўлиб қолади.
Нима бўлганда ҳам, турнирни аллақачон мисрликлар учун аъло даражада ўтди дейиш мумкин – жамоа ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатида бу босқичга қадар етиб кела олди. Ва сўнгги ўйинида фақат мўъжиза туфайли ютқазди, афтидан, бу 13 дақиқаликда Аргентинани тўхтатишнинг имкони йўқ эди.
Мавзуга оид
10:18
ЖЧ кундалиги. Мессида рекорд ва антирекорд, Швейцария кучли саккизликда
17:30 / 07.07.2026
ЖЧ анонси. Пойгадаги Месси ва Швейцарияга қарши Колумбия
11:51 / 04.07.2026
ЖЧ кундалиги. Кабо-Верде яна қаҳрамонлик кўрсатди, Мисрда тарихий натижа
21:22 / 03.07.2026