Жамият | 09:01
1364
1 дақиқада ўқилади

Айрим ҳарбийлар учун ижара пули 25 фоизга ошади

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга турар жойни ижарага олганлик учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси 25 фоизга оширилади. Бу ўзгариш Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори билан тасдиқланди.

Фото: Очиқ манбалар

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 июлдаги 369-сон қарори билан 2005 йил 25 июлда қабул қилинган 169-сонли қарорга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Янги тартибга мувофиқ, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун давлат томонидан тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 25 фоизга кўпайтирилади.

Мазкур қарор ҳарбий хизматчиларнинг уй-жой билан боғлиқ харажатларини қисман қоплаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда хизмат ўтаётган ҳудудларда яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган.

Ҳукумат қарорида белгиланган ўзгаришлар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида уй-жой ижараси нархлари юқорилиги ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинган бўлиб, компенсация миқдорининг оширилиши ҳарбий хизматчиларнинг ижара харажатларини енгиллаштириши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид