Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди санитария текширувлари хавф даражасига қараб ўтказилади
Ўзбекистонда санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш мақсадида «Хавфни таҳлил қилиш» электрон тизими жорий этилади. Янги тартибга кўра, тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ва текширувлар уларнинг хавф даражасига қараб ташкил этилади.
Адлия вазирлиги томонидан «Санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида»ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳужжат 2026 йил 8 июл куни 3892-сон билан рўйхатга олинган.
Низомга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида қонунчилик талаблари бузилиши эҳтимоли автоматлаштирилган тарзда баҳоланади. Бунинг учун давлат органларининг ахборот тизимлари, статистик маълумотлар, мурожаатлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа қонуний манбалардаги маълумотлардан фойдаланилади.
Ҳужжатга кўра, хавф таҳлилини ўтказиш жараёнида тадбиркорлик субъектларидан қўшимча ҳужжатлар ёки маълумотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқбузарлик хавфига қараб юқори, ўрта ва паст тоифаларга ажратилади. Юқори ва ўрта хавф тоифасига кирувчи субъектларда профилактика тадбирлари ҳамда текширувлар қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади.
Паст хавф тоифасига киритилган тадбиркорлик субъектларида эса санитария соҳасида текширувлар ўтказилмайди.
Шу билан бирга, низомда электрон тизим орқали аниқланган хавф даражаси тадбиркорлик субъектига нисбатан тўғридан-тўғри таъсир чораларини қўллаш учун мустақил асос ҳисобланмаслиги алоҳида қайд этилган.
Мавзуга оид
12:13 / 21.01.2026
“Жудаям чанг, нафас олиб бўлмайди” – Тошкентда йўловчилар ифлос автобусда ташилмоқда
12:44 / 17.11.2025
Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария хулосаси 3 йилга берилади
20:49 / 27.03.2025
«Ўзтемирйўлйўловчи» танқид ортидан поездларда санитария назорати кучайтирилишини эълон қилди
16:34 / 13.02.2025