Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккинчи олий таълим учун онлайн қабул бошланди
10 июлдан олий маълумотга эга фуқаролар учун бакалавриат таълим йўналишларида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш бўйича онлайн қабул жараёни старт олди. Аризалар 10 августга қадар my.edu.uz платформаси орқали қабул қилинади.
Олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот олиш истагидаги номзодлар ҳужжатларини фақат электрон шаклда топшириши мумкин.
Онлайн ариза юбориш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
-
фуқаролик паспорти ёки ID-карта маълумотлари;
-
бакалавр дипломи ва унинг иловасининг электрон нусхаси;
-
ўқиш исталган олий таълим ташкилоти ҳамда таълим йўналиши ҳақидаги маълумот.
Шунингдек, 1992 йил 1 январдан кейин хорижий давлатлар олий таълим муассасалари томонидан берилган дипломлар белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши шарт.
Қабул параметрлари ва квоталар ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан мустақил равишда белгиланади. Бунда университет ёки институтнинг илмий-педагогик салоҳияти ҳамда моддий-техник базаси инобатга олинади.
Маълум қилинишича, иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқиш тўлиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Номзодлар ҳужжатларини 2026 йил 10 августга қадар (шу куни ҳам) my.edu.uz платформаси орқали тақдим этиши мумкин.
Мавзуга оид
09:27 / 06.07.2026
Техникум битирувчилари учун 2-курсдан ўқишга қабул бошланди
20:12 / 27.06.2026
Ўзбекистоннинг 24 та олий таълим муассасаси топ-1000 талик рўйхатга киритилди
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
21:33 / 21.06.2026