Иқтисодиёт | 10:45
1047
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари маълум бўлди

2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистон 185 та давлат билан ташқи савдо операцияларини амалга оширди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу даврда мамлакатнинг энг йирик савдо ҳамкори Хитой бўлиб қолди. Ундан кейин Россия ва Қозоғистон жойлашган.

Миллий статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида энг юқори кўрсаткичлар қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:

  • Хитой — 7,7 млрд АҚШ доллари;

  • Россия — 5,8 млрд АҚШ доллари;

  • Қозоғистон — 2,3 млрд АҚШ доллари;

  • Туркия — 1,2 млрд АҚШ доллари;

  • Афғонистон — 915,8 млн АҚШ доллари;

  • Франция — 771,9 млн АҚШ доллари;

  • Корея Республикаси — 747,8 млн АҚШ доллари;

  • Бирлашган Араб Амирликлари — 746,6 млн АҚШ доллари;

  • Германия — 501,9 млн АҚШ доллари;

  • Қирғизистон — 469 млн АҚШ доллари.

Маълумотларга кўра, Хитой ва Россия Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида етакчи ўринларни сақлаб қолмоқда. Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатлари, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳам савдо алоқалари фаол ривожланишда давом этмоқда.

Статистикага кўра, 2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг жами 185 та мамлакати билан ташқи савдо муносабатларини амалга оширган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид