Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда «ақлли» шаҳарлар барпо этилади
Қорақалпоғистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва замонавий шаҳарсозлик ечимларини жорий этиш бўйича янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу жараёнда Покистоннинг йирик инвестиция компанияларидан бири — HRL Group иштирок этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов ҳамда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Алишер Тўхтаев Лаҳор шаҳрида HRL Group бош директори Зоҳид Рафиқ билан учрашиб, икки томонлама инвестициявий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Музокараларда Қорақалпоғистонда Smart City лойиҳаларини амалга ошириш, рақамли инфратузилмани кенгайтириш, ахборот технологияларини жорий этиш ва инновацион экотизимни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар Хўжайли туманида барпо этилаётган Ёшлар шаҳарчаси ҳудудида IT Park, Data Center ва Smart City лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқди. Ушбу ташаббуслар рақамли хизматлар сифатини ошириш, IT соҳасини ривожлантириш ва замонавий инфратузилмани шакллантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
HRL Group раҳбарияти компания вакиллари жорий йил апрель ойида Қорақалпоғистонга ташриф буюриб, ҳудуднинг инвестиция салоҳияти билан танишганини ҳамда мазкур лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини маълум қилди.
Компания маълумотига кўра, Нукус шаҳрида қурилиши режалаштирилган IT Parkнинг ишчи лойиҳаси аллақачон тайёрланган ва уни амалий босқичга ўтказиш учун зарур тайёргарлик ишлари якунланган.
Учрашув давомида Нукус шаҳри учун ишлаб чиқилган Smart Cityʼни реал вақт режимида бошқариш имконини берувчи махсус рақамли дастур ҳам Ўзбекистон томонига тақдим этилди. Ушбу ечим шаҳар инфратузилмасини самарали бошқариш, коммунал хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз муҳит яратишга қаратилган.
Музокаралар якунида Қорақалпоғистон Республикаси ва HRL Group ўртасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олинди.
Шунингдек, компания яқин вақт ичида мутахассислар гуруҳини Қорақалпоғистонга юбориб, ажратилган ер майдонларини ўрганиши ва ҳар бир лойиҳа бўйича техник ҳамда тижорат таклифларини тақдим этиши маълум қилинди.
Мавзуга оид
08:49 / 02.07.2026
1,4 млрд сўмни талон-торож қилган гуруҳ фош этилди
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
09:20 / 27.05.2026
Тошкентдан Қорақалпоғистонгача “яшил” техникумлар ташкил этилади
08:37 / 25.05.2026